Аббосбек Файзуллаевга «Бенфика» қизиқиш билдирган
Pro Sports Management компанияси раҳбари Герман Ткаченко ЦСКА вингери Аббосбек Файзуллаевнинг «Бенфика»га ўта олмагани ҳақида маълумот берди.
«Бенфика» билан Файзуллаев ҳақида гаплашдик. Лекин улар бошиданоқ рус клублари билан ҳамкорлик қилмаслигини аниқ айтди, — деди Ткаченко Sport24 нашрига.
Файзуллаев 2023 йил ёзидан бери ЦСКА шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.
21 ёшли ўзбекистонлик футболчининг Москва клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 8 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ «Галатасарой» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар