01.04.2025 13:27
752
Рубен Аморим Маркус Рэшфорднинг қайтиши ҳақида гапирди

Аморим Рэшфорднинг ижарадан қайтиши ва келажакда жамоага фойда келтириши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

"Мен Рэшфордни жуда яхши биламан ва унинг иқтидори барчамизга маълум. Бу ҳақда аввал ҳам гапирганман", – деб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сўзларини келтирмоқда Романо.

"У ажойиб футболчи, агар ўзи хоҳласа. Шундай экан, уни ижарада яхши ўйнаётганини кўриш мен учун кутилмаган ҳолат эмас. Бу биз учун фойдали нарса."

Решфорд Астон Вилла таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та ассист амалга оширган. Футболчи ҳозирги клуби сафида илк голини ургани йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар