01.04.2025 12:21
1250
Теглар
Неймар жароҳатдан қайтиш арафасида

Бразилиялик юлдуз Неймар майдонга қайтаётганини билдириб ўтди.

Сўнгги ҳафталарни мушак жароҳати сабабли футболсиз ўтказган «Сантос» футболчиси душанба куни машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берди.

У Instagram саҳифасида жисмоний машғулотлар жараёнида тушган сурат жойлаштириб: «Таслим бўлма!», деб изоҳ ёзди.

Сўнгги 18 ой давомида Неймар жароҳатлар туфайли деярли футбол ўйнамади. «Ал-Ҳилол»даги омадсиз фаолиятидан сўнг «Сантос»да бу ҳолат такрорланмаслигини истайди. Шу сабабли клуб тезроқ соғайиши ва барқарор ўйин намойиш қилиши учун махсус реабилитация режасини ишга туширган.

Клуб мутахассислари Неймарнинг тикланиш жараёнини яхшилаш ва уни жароҳатлардан ҳимоя қилиш учун махсус дастур устида ишламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар