02.04.2025 00:06
1756
Теглар
«Монако»нинг собиқ ҳужумчиси Эрон клубига ўтди

Франциялик таниқли ҳужумчи Виссам Бен-Йеддер фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиради.

34 ёшли футболчи «Сепахон» клубига эркин агент мақомида келиб қўшилди. У сўнгги маротаба 2024 йилнинг май ойида ўйнаган.

«Монако» ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ноябр ойида жинсий зўравонликда айбланиб, шартли икки йиллик қамоқ жазоси олган, шунингдек, собиқ рафиқаси билан ҳам психологик зўравонлик бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Маълумот учун, Бен-Йеддер 2023/24 йилги мавсумда Франция чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 16 гол уриб, «Монако»нинг тўпурарига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар