«Манчестер Сити» Салиба учун курашга қўшилди
«Манчестер Сити» ёзда «Арсенал» вакили Вилям Салибани сотиб олмоқчи. Бу ҳақида Defensa Central портали хабар берди.
Бош мураббий Хосеп Гвардиола Салибани сотиб олишни шахсан ўзи хоҳламоқда. Шунга қарамай, лондонликлар раҳбарияти франциялик ҳимоячини сотишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ «Реал» Вилямни текинга қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди. Мадрид жамоаси уни Давид Алаба ўрнига олиб келмоқчи.
Маълумот ўрнида, Салиба «Арсенал» сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 39 ўйин ўтказиб, 2 гол уришга муваффақ бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар