«Бетис» юлдузи «Барселона»га қарши баҳсни ўтказиб юборади
«Бетис» яримҳимоячи Иско Ла Лига навбатдаги турида «Барселона»га қарши майдонга туша олмайди. У сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб дисквалификация қилинди.
Испаниялик футболчи «Севиля» билан бўлиб ўтган беллашувнинг 57-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Бу унинг мавсумдаги 5-сариқ карточкаси эди.
Маълумот ўрнида, «Бетис»нинг «Барселона»га қарши ўйини 5-дан 6 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Айни вақтда андалусияликлар 47 очко билан 6-поғонани банд этиб турибди.
Аввалроқ Иско Ла Лигада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар