«Арсенал» ёзда Лерой Санени қўлга киритмоқчи
Лерой Саненинг «Бавария» билан шартномаси ёзда тугайди. Футболчи жамоада қолмоқчи ва бунинг учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр, деб хабар беради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг.
Бироқ мюнхенликлар ҳозирча футболчига расмий таклиф билан чиқмаган. Яқин 1-3 ҳафта ичида бу масала бўйича аниқлик киритилиши кутилмоқда.
«Арсенал» ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Лондон клуби Санени эркин агент сифатида қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва бу борада музокаралар олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане 2020 йили «Манчестер Сити»дан «Бавария»га 49 миллион еврога ўтган. Футболчи жорий мавсумда 36 ўйинда 11 гол урди ва 4 голли узатма амалга оширди.
«Бавария» Томас Мюллер келажаги бўйича якуний қарорга келди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар