01.04.2025 14:01
1883
 Арне Слот Трент Александер-Арнолд ҳақида гапирди

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Александер-Арнолд ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Афсуски, Трент жароҳат олган. У тикланиши керак ва биз унга бу борада ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз.

«Реал Мадрид»? Биз ҳеч қачон ташқи гап-сўзларга эътибор қаратмаганмиз.

Унинг келажаги ҳақидаги саволлар менга таъсир қилмайди. Бу вазият саккиз-тўққиз ойдан бери давом этяпти ва шу вақт ичида у ўзини жуда яхши кўрсатди. Худди шартномаси тугаш арафасида турган бошқа футболчилар каби», — деб ёзмоқда Daily Mail.

Слот Трентнинг тикланишига эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади ва унинг келажаги бўйича миш-мишлардан безовта эмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ «Реал» жамоаси Трент Александер-Арнолдни ўз сафига қўшиб олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар