01.04.2025 20:33
2416
Теглар
Антони «Барса»ни мағлуб этишга ишонмоқда: «Бу имконсиз эмас, биз «Реал» устидан ғалабага эришгандик»

«Бетис» вингери Антони «Барселона»га қарши ўйин олдидан жамоаси ғалаба қозониши мумкинлигига ишонч билдирди.

«Бетис» Ла Лига 30-тури доирасида 5 апрел куни чемпионат пешқадами «Барселона» меҳмони бўлади.

«Бу жуда қийин баҳс бўлади. Биз «Барселона» қанчалик кучли жамоа эканлигини биламиз, яхши тайёргарлик кўриш шарт. Бу ўйинда яхши натижа кўрсатиш учун нималар қилиш кераклигини биламиз.

«Бетис» Флик жамоасини мағлуб эта оладими? Биз яхши тайёргарлик кўришимиз ва «Барселона»даги вазиятни билишимиз керак. Бу ўйинда ғалаба қозониш – имконсиз эмас, чунки биз «Реал»ни ютдик. Муҳими, ўйинимиз юқори даражада бўлиши керак», — деди «Бетис»нинг «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олган бразилиялик вингери Антони.

Эслатиб ўтамиз, «Бетис» март ойида «Реал»дан устун (2:1) келганди. Жамоа 47 очко билан Ла Лигада 6-ўринни эгаллаб турибди, «Барса» эса 66 очко билан 1-ўринда бормоқда.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар