Аморим Фернандеш атрофидаги миш-мишларга ойдинлик киритди


«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим яримҳимоячи Бруну Фернандешнинг «Реал»га ўтиши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Бруну Фернандеш «Реал»га ўтмайди. Бу рўй бермайди. У ҳеч қаерга кетмайди.

Биз бир кун келиб яна Премьер-лигада чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Шунинг учун энг яхши футболчилар жамоада қолиши керак ва Бруну бу ердан кетмайди. Мен буни унга аллақачон айтганман», – деди Аморим.

Аввалроқ «Реал Мадрид» Фернандешни Лука Модричнинг ўринбосар сифатида кўраётгани ва футболчини кузатиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аморим қаршилигига қарамай МЮ уни сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар