31.03.2025 23:00
3110
Теглар
«Роналду билан ишлаш жуда осон эди» — Руди Гарсия

«Ан Наср» собиқ бош мураббийи Руди Гарсия Криштиану Роналду билан биргаликдаги иш фаолияти хотиралари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда осон эди. Буюк футболчиларни бошқаришда ҳеч қачон муаммо бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларга унчалик қизиқмайман, бироқ шуни айтишим мумкинки, Роналду келганидан кейин «Ан-Наср» аудиториясини бир неча милллион обуначиларга кўпайтирди», - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради RMS Sport.

Аввалроқ Гарсия Белгия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар