Перес «Реал» ўйинчиларига ЕЧЛдаги ғолиблик учун қанчадан мукофот пули бергани маълум бўлди
«Реал» президенти Флорентино Перес ўтган мавсумдаги муваффақиялар учун футболчиларга 40 миллион евро тўлаган. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Хусусан, «қироллик клуби» футболчилари Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун 900 минг евродан олишган. Финалда Мадрид клуби «Боруссия Д»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
«Реал» раҳбарияти бу мавсумда ҳам мукофот пуллари беришни режалаштирмоқда. Жумладан, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғолиблик учун ўйинчилар 650 минг евродан олишлари мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар