Ҳоланд Нистелройнинг натижасини такрорлади
Эрлинг Ҳоланд Англияда Руд ван Нистелройнинг натижасини такрорлади.
Норвегиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»даги дастлабки 3 мавсумида камида 30 тадан гол урди.
«Шаҳарликлар» футболчиси кеча, 30 март куни Англия Кубоги 1/4 финалидаги «Борнмут» (2: 1) билан ўйинда бу мавсумда барча турнирлардаги 30-тўпини киритди.
Ҳоландгача Англиядаги дастлабки уч мавсумида 30+ гол уришни Руд ван Нистелрой уддалаганди. Нидерландиялик собиқ форвард 2001 йилдан 2004 йилгача «Манчестер Юнайтед»да худди шундай натижа қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар