Килиан Мбаппе «Реал» билан дебют мавсумидаёқ қандай мақсадларни кўзлагани хусусида гапирди.
«Мен фақат шу футболкада «Бернабеу»да ўйнашни хоҳлаганман. Стадионда ажойиб муҳит бор. Ҳар бир киритган голимдан завқ оляпман.
Ота-онам йиллар давомида мен учун жуда кўп ҳаракат қилишди. Ҳозирги сайёҳатимда жуда муҳим рол ўйнашди. «Реал»да ўйнашни орзу қилдим, кейинчалик мақсадга айланди. Мана ҳозир ҳақиқатга айлантирдим.
«Реал» билан Ла Лига, ЧЛ ва умуман жамоа ютиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритишни истайман.
Бахтлиманми? Албатта, ҳа. Буни ҳар доим юзимдаги ҳолатдан билиб олиш мумкин. Ҳозирда жуда ҳам бахтлиман», - деди Мбаппе La Sexta нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Мбаппе «Реал»нинг афсонавий футболчиси Криштиану Роналдунинг кўрсаткичини такрорлагани ҳақида гапирди.