Лукаку фаолиятидаги 400-голини урди
«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серия 30-турида «Милан» (2:1) дарвозасини ишғол қилди.
Натижада белгиялик футболчининг фаолиятидаги голлари 400 тага етди. У 88 та голни миллий жамоада, қолганини «Андерлехт», «Челси», «Вест Бромвич», «Эвертон», «МЮ», «Интер», «Рома» ва «Наполи» клубларида урган.
«400-гол? Хурсандман, аммо муҳими —жамоавий ўйин. Сифатли футболчиларга эга рақибга қарши оғир ўйин бўлишини кутгандик, аммо яхши тайёргарлик кўрдик ва муҳим 3 очкони қўлга киритдик», — дейди 31 ёшли форвард баҳсдан кейин.
Маълумот учун, Лукаку бу мавсумда А Серияда 28 ўйинда 11 гол ва 8 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар