Лёв — «Лейпциг» бош мураббийи
Золт Лёв «Лейпциг»нинг янги бош мураббийига айланди.
Венгриялик мутахассис мавсум охиригача жамоани бошқарадиган бўлди.
Лёв «Ҳоффенҳайм», «Майнц» клублари ва Венгрия миллий жамоасидаги ўйинлари билан танилган.
45 ёшли мутахассис ҳеч қачон бош мураббий бўлиб ишламаган. У «Залцбург»да (2014-2015), Ралф Ҳазенҳюттлнинг «Лейпциг»ида (2015-2018), Томас Тухелга «ПСЖ» (2018-2020), «Челси» (2021-2022) ва «Бавария»да (2023-2024) ассистентлик қилган.
Бундан ташқари, Лёв Red Bull тизимида футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи бўлиб хизмат қилган.
Кеча, 30 март куни «Лейпциг» сўнгги 6 ўйиндаги 1 ғалаба сабаб Марко Розени бош мураббийликдан истеъфога чиқарганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар