31.03.2025 17:56
9698
Теглар
Клублар ўртасида ЖЧ. «Леон» ўрнини эгаллаши мумкин бўлган жамоалар номи айтилди

«Лос-Анжелес» ёки «Америка» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Леон» ўрнига мусобақада иштирок этиши мумкин.

ESPN хабар беришича, ФИФА юқоридаги жамоалар ўртасида бир ўйиндан иборат плей-офф ўйинини ўтказишни режалаштирган.

Агар Спорт арбитраж суди Мексика клубини шикоятини қайтарса, юқоридаги икки жамоа ўртасида плей-офф учрашуви ўтказилади.

Қайд этилишича, суд жараёни доирасидаги барча масалалар ҳал этилмагунча, жамоани алмаштириш амалга оширилмайди.

Аввалроқ ФИФА Мексиканинг «Леон» клубини клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан клуб мулкдорлиги қоидаларини бузгани учун четлатганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар