Клопп «Реал»ни бошқариши мумкин
«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп «Реал»нинг янги устозига айланиши мумкин.
TБР Football хабарига кўра, мадридликлар немис мутахассисини Карло Анчелотти ўрнига таклиф қилишни режалаштирган. Ҳозирча Клопп мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмаётгани айтилмоқда. Аммо «Реал»нинг таклифи унинг фикрини ўзгартириши мумкин. Ҳозирда у «Red Bull» компаниясида фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелоттининг «Реал» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Агар жамоа мавсум сўнггига қадар соврин қўлга кирита олмаса, италиялик мутахассис ишдан кетиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар