Грилиш ёзда АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Грилиш ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.
Give me Sport нашри хабар беришича, «Тоттенҳэм» Грилишни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Ўз навбатида «шаҳарликлар» Жекни сотиб юборишга тайёр. Клуб потенциал харидорлардан таклиф кутмоқда. Аммо «тақачилар» ушбу футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Грилиш 2021 йилда «Астон Вилла»дан «Манчестер Сити»га 117,5 млн. евро эвазига кўчиб ўтган.
Аввалроқ футболчи 2024 йилда бир йил давомида манкунианликлар сафида бирорта ҳам тўп кирита олмаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар