Флик: «Барса» 3 очко олди, бу — энг асосийси. Левандовски бу мавсумда муҳим рол ўйнамоқда»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Жирона»га (4:1) қарши ўйиндансўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз 3 очко олдик ва бу — энг муҳими. Менга энг ёққан жиҳат — танаффусдан кейин кўрсатган энергиямиз.
Бу жамоа учун Левандовски жуда муҳимдир. У гол уради ва мавсумда асосий рол ўйнамоқда. Мен, шунингдек, Ферран Торрес ва унинг голидан ҳам жуда хурсандман.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг шубҳа пайдо бўлиши нормал. «Жирона» тўпни ушлаб тура оладиган яхши жамоадир. Захирадан футболчиларни туширдик, чунки бизда жуда чарчаган ўйинчилар бор эди. Ҳозирги вазиятда бу табиийдир», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар