31.03.2025 22:33
767
Теглар
«Эвертон» 2023/24 йилги мавсумда 53 млн фунт зарар кўрди

«Эвертон» 2023/24 йилги молиявий натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, клуб кетма-кет еттинчи маротаба йилни зарар билан якунламоқда. Умумий зарар миқдори 570 млн фунтни ташкил этган.

Олдинги 12 ой билан солиштирганда «Эвертон» ўз йўқотишларини камайтириб, 89 млн фунтдан –  53 млн фунтга туширган.

Шунингдек, молиявий қоидаларни бузгани учун жамоадан икки маротаба очко олиб ташланганди.

Аввалроқ «Ливерпул» ҳам 2023/24 йилги мавсумда 57 млн фунт зарар кўргани ҳақида хабар берилганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар