01.04.2025 00:20
1723
Теглар
Эрлинг Ҳоланд мавсум якунига қадар майдонга туша олмаслиги мумкин – Романо

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд учун мавсум якунлангани тахмин қилинмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Эрлинг Ҳоланд мавсумнинг қолган қисмини жароҳати сабабли ўтказиб юбориши кутилмоқда. Норвегиялик ҳужумчи Англия кубоги доирасидаги «Борнмут»га қарши баҳснинг (2:1) 61-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Дастлабки текширувлар ҳужумчининг товонидан жароҳат олганини кўрсатган.

Қайд этилишича, Ҳоланд мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши, фақатгина ёзда клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан сафга қайтиши тахмин қилинмоқда.

У тез орада жароҳати масаласида мутахассис шифокорлар билан маслаҳатлашишни режалаштирган. Шундан сўнг клуб бу борада расмий маълумот бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ҳоланд жорий мавсум АПЛда 28 ўйинда 21та гол, ЕЧЛда 9 ўйинда 8 голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар