«Бавария» 30 млн еврога сотиб олган ҳимоячи яна жароҳат олди ва мавсум сўнгигача сафдан чиқди
«Бавария» ҳимоячиси Ҳироки Ито Бундеслига 27-туридан ўрин олган «Санкт-Паули» (3: 2) билан ўйинда 58-дақиқада майдонга тушиб, 89-дақиқада алмаштирилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, япониялик футболчи яна ўнг оёқ метатарсал суягидан жароҳат олди ва мавсум охиригача сафдан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳимоячи дастлаб июл ойи охирида Мюнхен клубининг ўртоқлик баҳсларидан бирида жароҳат олган, ноябрда такроран операция қилинганди.
«Бавария» Итони ўтган ёзда 30 миллион еврога «Штутгарт»дан сотиб олинганди. У бу мавсумда Бундеслигада атиги 6 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар