31.03.2025 18:23
1713
Теглар
Аморим: «Ўзимизга бўлган ишонч юқори ва мавсумнинг қолган икки ойига тайёрмиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадларига тўхталди.

«Мен ўзимга жуда ишонаман. Футболчиларнинг ҳам ўзига бўлган ишончи ортган, буни машғулотларда ҳис қиляпман. Лекин натижаларга қараб вазият ўзгариши мумкинлигини ҳам яхши биламан.

Биз ўша энергияни сақлаб қолишимиз муҳим. Ҳозирда сезирарли даражада яхшиланишимиз мумкин бўлган баъзи нарсалар устида ишлашга эътибор қаратмоқдамиз.

Хуллас, ўзимизга бўлган ишонч жуда юқори ва мавсумнинг қолган икки ойига тайёрмиз. Мавсумни қайси ўринда якунлашимизни билмайман, аммо ижобий кўрсаткич қайд этишга умид қиламан. Қолган ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 29-турдан кейин 37 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Аввалроқ Аморим янги мавсум олдидан собиқ шогирдини «МЮ»га олиб келишни режалаштираётгани маълум қилинганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар