31.03.2025 09:24
2404
Теглар
А Серия. «Наполи» «Милан»ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Наполи» ўз майдонида «Милан» устидан ғалаба қозонди. 

Меҳмонлар дуранга эришишлари ҳам мумкин эди, аммо пеналтидан фойдалана олишмади. 

«Наполи» очколарини 64 тага етказиб, пешқадам «Интер»ни (67) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Милан» 47 очко билан 9-поғонада. 

А Серия. 30-тур
Наполи — Милан 2:1

30 март, Марадона номидаги стадион
Голлар: Политано (2), Лукаку (19) — Йович (84). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: С.Хименес (69). 
Наполи — Мерет, Ди Лоренцо, Буонжорно, Раҳмани, Оливера, Гилмур, Лоботка (Жесус, 81), Ангисса (Биллинг, 65), Нерес (Нгонж, 85), Политано (Маццоки, 85), Лукаку (Симеоне,  85). 
Милан — Менян, Уокер (А.Хименес, 80), Габбия, Павлович, Эрнандес, Фофана, Бондо (Леау, 46), Рейндерс, Пулишич (Йович, 80), Феликс (Чуквуэзе, 55), Абраҳам (С.Хименес, 55). 
Огоҳлантиришлар: Лукаку (40), А.Хименес (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар