30.03.2025 10:57
12472
Ямал ва Гави «Барселона» раҳбариятидан янги футболчи билан шартнома имзолашни сўраяпти

El Nacional хабарига кўра, Ламин Ямал ва Гави клуб президенти Жоан Лапортани Нико Уилямс трансферини амалга оширишга ундамоқда.

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик ҳам 22 ёшли «Атлетик» вингери трансферига ижобий қараяпти. Унинг фикрича, Уилямс жамоа ҳужумига фаоллик ва вертикаллик қўшиб, Ямал учун қарама-қарши қанотда мувозанат яратишига ёрдам беради.

Бироқ асосий муаммо – футболчининг 58 миллион евролик товон пули. «Барселона» раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш учун ўйинчиларни шартномага қўшиш ёки тўловни бўлиб амалга ошириш вариантларни кўриб чиқмоқда.

Уилямснинг жорий мавсумда «Атлетик» сафида 37 ўйинда 9 гол ва 7 ассист амалга оширган.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар