30.03.2025 09:25
6715
«Реал» МЮ сардори учун 90 млн фунт тўлаши мумкин

«Манчетер Юнайтед» юлдузи Бруно Фернандеш «Қироллик клуби»нинг ёзги трансфер мақсига айланди.

Goal.com хабарига кўра, «Реал Мадрид» ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Лука Модричга ўринбосар изламоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, испаниялик скаутлари «Олд Траффорд»да бир неча бор бўлишган ва Фернандешнинг ўйинларини диққат билан кузатишмоқда. Бруну Модрич ўрнига муносиб деб ҳисобланяпти.

«Қироллик клуби» мавсум якунида ушбу трансфер учун амалий ҳаракатларни бошлаши мумкин.

Ҳозирда трансфер нархи 90 млн фунт стерлинг деб баҳоланяпти.

Фернандешнинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар