30.03.2025 13:53
2135
Теглар
Пеп Гвардиола: «Мавсум ёмон ўтди, битта соврин ютиш буни ўзгартирмайди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг бу йилги мавсумга баҳо берди:

«Мавсум биз учун ёмон ўтди, биргина соврин ютиш бу ҳақиқатни ўзгартира олмайди. Аммо биз шу совринни ютишни истаймиз.

Чемпионлар лигасига йўлланма олиш — бу катта муваффақият. Буни аввал ҳам айтганман. Англия кубогини ютиш ҳам катта ютуқ бўлади, бироқ умуман олганда мавсум биз учун яхши ўтмади», — деб иқтибос келтирмоқда Фабрицо Романо.

Бугун соат 20:20 да «Манчестер Сити» Англия кубоги чоракфиналида «Борнмут»га қарши тўп суради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар