МЛС. Месси заҳирадан ўйинга қўшилиб, жамоасига ғалаба келтирди
«Интер Майами» ўз майдонида «Филаделфия» жамоасини мағлуб этди — 2:1.
Майамиликлар сафида Месси 55 дақиқада заҳирадан майдонга тушиб, 2 дақиқадан сўнг ғалаба голини урди.
Яқинда жароҳатдан қутулган футболчи кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урмоқда.
«Интер Майами» шарқий конференцияда 13 очко билан 1 ўринда бормоқда.
МЛС. Майами. «Чейз Стадиум».
«Интер Майами» — «Филаделфия» 2:1
Голлар: Тейлор 23, Месси 57 – Газдаг 80.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар