«Манчестер Сити» Ҳуго Ларссонни сотиб олиш учун «Арсенал» ва «Ливерпул» билан рақобатлашади
Sky Sport Germany хабарига кўра, «Манчестер Сити» Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига тегишли иқтидор Ҳуго Ларссон билан дастлабки музокараларни бошлаган.
Бироқ, «Айнтрахт» 20 ёшли футболчини қўйиб юбориш учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда. Ларссон клуби билан 2029 йилгача шартномаси бор.
Футболчига фақат «Сити» эмас, «Арсенал» ва «Ливерпул» ҳам жиддий қизиқмоқда.
Ларссон ушбу мавсумда 39 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 2 ассист қайд этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар