Марко Розе «Лейпциг» бош мураббийлигидан бўшатилди.
Кеча, 29 март куни «буқалар» Бундеслига 27-турида «Боруссия Мёнхенгладбах»га (0:1) ютқазиб қўйишди. Умуман олганда, жамоа турнирдаги сўнгги 6 ўйиндан фақат 1 тасини ютди ва 42 очко билан жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Саксония клуби бу мавсумда Чемпионлар Лигасида умумий босқичда 8 ўйиннинг 7 тасида ютқазиб, плей-оффига чиқолмади. Германия Кубогида эса «Штутгарт»га қарши яримфинал кутмоқда.
Розе 2022 йил сентябр ойида «Лейпциг» бош мураббийи лавозимини эгаллаганди. У жамоа бошқарувида 125 ўйин ўтказди. Унинг қўл остида клуб икки марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқди ва ўз тарихида 2-марта Германия Кубогини, илк бор суперкубокни қўлга киритди.
Аввалроқ Рожер Шмидт ва Эрик тен Ҳаг «Лейпциг» бош мураббийлигига асосий номзодлар эканлиги хабар қилинганди. Аммо нидерландиялик мутахассис ёзгача ишга қайтмаслигини маълум қилган.