29.03.2025 22:46
2623
Суперлига. «Пахтакор» кутилмаганда ўз майдонида «Динамо»га ютқазди, «Машъал»да супергол билан ғалаба қозонди

«Пахтакор» ўз майдонида кутилмаганда «Динамо»га ютқазиб қўйди.

Учрашувнинг 60 дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев юзага келган имкониятдан унунмли фойдаланган ҳолда жамоаси ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Бу натижа орқали «Динамо» 3 ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда 3 ўринни банд қилди. «Пахтакор» эса ўткаган 2 ўйинида ҳали бирорта очко ололгани йўқ — 14 ўрин.

 

«Пахтакор» — «Динамо» 0:1

Гол: Анваржон Ҳожимирзаев 60

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

ВАР: Иброҳим Исмоилов

«Пахтакор»: 19.Жонатан Луис, 3.Шаҳзод Азмиддинов (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 86), 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода (30.Отабек Жўрақўзиев,86), 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан (7.Ҳожиакбар Алижонов, 72), 27.Сардор Собирхўжаев, 47.Жонатан Лукка (23.Абдурауф Бўриев,72), 50.Фламарион Жовино, 11.Игорь Сергеев.

«Динамо»: 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсиско Журани, 8.Санжар Қодирқулов (11.Ҳислат Ҳалилов, 70), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (55.Манучеҳр Сафаров, 88), 88.Марко Станоевич, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 65), 37.Фирдавс Абдураҳмонов ( 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 88).

 

Муборакда кечган ўйинда «Машъал» «Сўғдиёна» устидан муҳим ғалабага эришди.

1 бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида мезбонлар футболчиси Исломбек Баратов узоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

«Машъал» чемпионатдаги илк ғалабасини қайд этди ва 2 ўйиндан сўнг 3 очко билан 12 ўринга жойлашди.

«Сўғдиёна» эса 3 ўйинда 3 мағлубият қайд этиб, «Сурхон» ва «Пахтакор» билан қуйи поғоналарни банд этиб туришибди.

«Машъал» — «Сўғдиёна» 1:0

Гол: Исломбек Баратов 45+4
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
ВАР: Эдита Миробидова

«Машъал»: 35.Достон Тўхтабоев, 2.Мудасиру Салифу, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (19.Ислом Шарипов, 80), 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 62), 10.Ҳумоюн Муртозаев (30.Шоҳназар Норбеков, 86), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 24.Авазхон Маматхўжаев, 34.Шахбоз Жўраев

«Сўғдиёна»: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов (42.Сардорбек Эркинов, 90+5), 4.Отабек Аҳадов, 5.Беҳруз Жуматов (99.Умидбек Султонов, 46), 7.Хондамир Мустафоқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эхсони Паншанбе (9.Самандар Мавлонқулов, 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (8.Суҳроб Иззатов, 56), 32.Нодиржон Сойибов (77.Лука Жоржевич, 56)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар