Шесни «Барселона» билан шартномасини узайтиради — Романо
Войцех Шесни яна бир йил «Барселона»да қоладиган бўлди.
Романога кўра, клуб билан дарвозабон ўртасида оғзаки келишувга эришган. Шартномага имзо чекиш учун майда деталлар ҳал қилиб олинса бўлгани.
«Барселона» раҳбарияти ва жамоа бош мураббий Ҳанси Флик ушбу трансферни маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, Шесни жамоага Октабр ойи бошида келиб қўшилган эди. Йил бошида дебютини қилган дарвозабон умумий ҳисобда 17 та ўйинда майдонга тушди ва бирор марта мағлубиятга учрамади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар