29.03.2025 20:33
1527
«Насаф» ўз майдонида «Нефтчи» билан нурсиз дуранг қайд этди

Суперлига 3-туридаги марказий баҳс Қаршида бўлиб ўтди.

Майдон эгаси ҳисобланган «Насаф» жамоаси ҳар қанча уринмасин «Нефтчи» жамоаси дарвозасига йўл топа олмади.

Натижада Аждарлар кетма кет икки ўйинда очко йўқотган ҳолда 5 очко билан турнир жадвалининг 7 ўринида бормоқда.

«Нефтчи» ҳам ғалабасиз сериясини давоб эттиряпти. Жамоа 3 та турда 3 дуранг қайд этган ҳолда 9 ўринда бормоқда.

Суперлига. 3-тур

«Насаф» – «Нефтчи» - 0:0

Огоҳлантириш: 12 -  Шоҳруҳ Гадоев, 26 - Зафармурод Абдираҳматов, 45+5 - Ҳусайн Норчаев, 78 - Жамшид Искандеров

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев
VAR: Аскер Нажафалиев

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 10.Драган Черан (с), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Суҳроб Нуруллоев (22.Игорь Голбан,68), 18.Ҳусайн Норчаев (80.Давронбек Усмонов, 68), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Ойбек Бозоров ( 24.Сардорбек Баҳромов,89)

«Нефтчи»: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Икромжон Алибоев (11.Қувондиқ Рўзиев,  85), 7.Аброрбек Исмоилов (24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 85), 9.Шохруҳ Гадоев (8.Владимир Йовович, 75), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 32.Зоран Марушич (17.Муҳаммадали Ғиёсов,75), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар