МЮ футболчилари Санчони жамоага мос эмас деб ҳисоблашмоқда. Клуб уни сотишга қарор қилди
«Манчестер Юнайтед» бир нечта футболчилари Жейдон Санчонинг жамоага мос ўйинчи эканлигига шубҳа қилишади. Бу фикр шахсий муносабатларга алоқадор эмас, — деб ёзмоқда Manchester Evening News.
Айни пайтда 25 ёшли вингер «Челси» сафида ижарада тўп сурмоқда. Лондонликларда футболчини 20-25 млн еврога сотиб олиш мажбурияти бор. Мабодо сотиб олишни рад қилишса, 5 млн евро миқдорида товон пули тўлашларига тўғри келади.
МЮ билан Санчо ўртасидаги шартнома келаси йил ёзида тугайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда клуб уни имкон қадар тезроқ сотиш учун фаол ҳаракат қилмоқда.
Жейдон Санчо «Челси» таркибида 19 ўйинда майдонга тушган. Уларнинг 8 тасида 90 дақиқа ҳаракат қилган ва 2 та гол урган.
МЮ сафида 83 ўйинда 12 та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар