29.03.2025 11:59
14244
Теглар
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026да қатнаша олмаслиги мумкин – New York Times

ЖЧ-2026 саралаш босқич 8-турида Ўзбекистон миллий жамоаси билан дуранг (2:2) қайд этиб, мундиалга йўлланма олган Осиёнинг иккинчи жамоасига айланган Эрон сиёсий сабаблар туфайли турнирдан четда қолиши мумкин.

Форслар АҚШнинг янги президенти Доналд Трампнинг сиёсати туфайли мамлакат мезбонлигидаги жаҳон чемпионатига бора олмаслиги мумкин. New York Times нашрига кўра, Трамп АҚШга нисбатан «дўстона бўлмаган» давлатлар рўйхатини тайёрлаган ва ушбу мамлакатлар фуқароларининг қўшма штатларга киришини тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу рўйхатнинг бошида Эрон Ислом Республикаси киритилган.

«Агар бу қарор имзоланса, Эрон миллий жамоаси АҚШга бора олмайди ва шу боис ЖЧ-2026да иштирок этиш имконидан маҳрум бўлади», - дейилади нашр хабарида.

Аввалроқ, The Guardian нашри ҳам Эрон миллий жамоаси сиёсий сабаблар туфайли АҚШга киритилмаслиги мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳсларида келаси йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон  Япониядан кейин ушбу турнирга муддатдан аввал йўлланма олган Осиёнинг иккинчи жамоасига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар