Беллингҳем фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳемнинг укаси Жоб Беллингем фаолиятини «Лейпциг»да давом эттириши мумкин.
Ҳозирда «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилаётган Жоб Бундеслигада тўп тепишга қарши эмас. У акаси каби ривожланиш йўлидан боришни истамоқда. Аввалроқ унга «Кристал Пэлас» клуби қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, унинг Англия жамоаси билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Яримҳимоячининг Transfermarkt порталига кўра қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот ўрнида, Беллингҳемларнинг кичиги бу мавсум «Сандерленд» сафида барча мусобақаларда 34 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 3 ассист муаллифи бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар