29.03.2025 17:12
3246
«Барселона» собиқ ҳимоячиси Дани Алвес айбсиз деб топилди

Дани Алвеснинг адвокати Инес Гвардиола футболчининг ишида адолат қарор топгани ҳақида гапирди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Испания Олий судининг Жиноий палатаси футболчига чиқарилган дастлабки ҳукмни бекор қилган. Суд Алвеснинг айбини исботлаш учун етарли далиллар йўқ деб ҳисоблаган.

"Биз жуда хурсандмиз, адолат ниҳоят қарор топди. Биз бу кунни кутган эдик. Дани айбсиз, ва бу исботланди. Биз жуда ҳаяжондамиз", — деди Алвеснинг адвокати РАC1 билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес зўрлаш иши бўйича 4,5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бир йиллик қамоқдан сўнг, 1 миллион евро гаров пули эвазига Барселона суди апелляция жараёни якунига қадар озодликка чиқарилганди.

Баъзи манбалар товон пулини Мемфис Депай тўлигани ҳақида ёзишганди. Алвес ва Депай 2021/22 йилги мавсумда «Барселона»да бирга ўйнашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар