«Яхши ўйнайдиган рақиб билан тўқнашамиз» — Морейра «Динамо»га қарши баҳс олдидан
«Пахтакор» бош мураббийи Педро Морейра Суперлига 3-тур доирасидаги «Динамо»га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мавсумни ўзимиз истагандек бошламадик, энди эса яхши ўйнайдиган рақиб билан тўқнашамиз.
Жамоамиз билан бир неча ҳафта ишладик ва бу футболчиларнинг тезкор реакцияси ҳамда муҳим ғалабага эришиш истагини кўрсатди.
Биз биргамиз ва охиригача ютуқ учун курашишга ваъда берамиз», — дея Морейранинг сўзларини келтиради «Пахтакор» клуби матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» — «Динамо» ўйини 29 март куни «Жар» стадионида соат 20:30 да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар