28.03.2025 23:13
13998
Теглар
«Унда ўзига хос қобилиятлар бор» — Гвардиола Ҳусановнинг ўйинидаги ўзгаришлар ва футболчилар миллий жамоадан қандай ҳолатда қайтгани ҳақида

Англия кубоги доирасидаги «Борнмут» — «Манчестер Сити» ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Пеп Гвардиоладан ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида сўрашди.

— Ҳусанов «Челси»га қарши дебютда хато қилди, аммо кейин ўзига келиб, доимий тарзда майдонда тушмоқда. Унинг ўйинидаги ривожланишни қандай баҳолайсиз?

— Ҳа, албатта, Ҳусановнинг бунча кўп ўйнашини кутмагандик. Аммо вазият шундай — ҳимояда фақат 4 футболчи бор.

Унда ўзига хос қобилиятлар бор. Гарчи тилни яхши билмаса ҳам, майдонда ўзини кўрсатмоқда. У бизга кўп ёрдам берди.

Мавсум ўртасида келган футболчиларга осон эмас. Янги ўйинчилар, янги лига... Аммо Абдуқодир ҳам, Витор Рейс ҳам жуда яхши.

Ҳусанов билан кўпроқ мулоқот қилишимиз керак. Шу орқали у тилни ҳам, бизни ҳам тезроқ тушунади.

Миллий жамоадан ҳамма саломат қайтдими? Ҳа. Баъзи футболчилар бошқаларга қараганда кўпроқ чарчаган, лекин умумий ҳолат яхши», — дейди испаниялик мутахассис ўйин олди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Англия кубоги чоракфинали доирасидаги «Борнмут» — «Манчестер Сити» учрашуви 30 март, якшанба куни соат 20:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов Эронга қарши учрашувда тўлиқ ўйин давомида тўп сурди.

Тўлиқ видеони томоша қилинг:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар