28.03.2025 21:37
2996
Теглар
Суперлига. «Навбаҳор» «Андижон» билан ўйинда 90+7-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлига 3-тури доирасидаги водий дербисида жанговар дуранг қайд этилди.

Намангандаги баҳсда Сергей Лушан шогирдлари 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Гилерме Гедешнинг автоголи сабаб ҳисоб тенглашди – 1:1.

Иккинчи бўлимда Ғуломов 51-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Тейдининг 90+7-дақиқадаги автоголи Андижон жамоасига дуранг натижани келтирди – 2:2.

Шу тариқа, «Навбаҳор» 5 очкога эга бўлса, «Андижон» кетма-кет учта дурангдан кейин 3 очкога эга.

Суперлига. 3-тур

«Навбаҳор» – «Андижон» - 2:2

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 2, Аббос Ғуломов 51 – Гилерме Гедеш автогол 6, Бенжамин Тейди 90+7.

VAR: Никита Мустафин

«Навбаҳор»: 1.Умиджон Эргашев, 7.Азимжон Аҳмедов (15.Жавоҳир Абдужабборов, 62), 8.Шоҳмалик Комилов (4.Шаҳзод Тоиров, 75), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 75), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 62), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 33.Сергей Карпович, 36.Гилерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (17.Руслан Жиянов, 80), 99.Игор Габриэл.

«Андижон»: 1.Элдор Адҳамов, 4.Ислом Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Искандар Шойқулов (6.Алтин Крезиу, 68), 9.Мирзад Меҳанович, 11.Ислам Машуков, 14.Абдураҳмон Комилов (23.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 32.Лука Ускокович, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Четлатиш: Саидазамат Мирсаидов 90+6 (Н) – Мирзад Меҳанович (72, “А”).

Ўйин видео шарҳи

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар