Суперлига 3-тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Сурхон» учрашувида майдон эгаларининг қўли баланд келди.
Тошкентдаги баҳсда Луис Качорри 43-дақиқада ҳисобни очди ва илк тайм 1:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимда эса «қалдирғочлар» яна иккита гол уришга муваффақ бўлди.
74-дақиқада Ашортиа пеналтини голга айлантирган бўлса, 90-дақиқада Качорри дубл муаллифи бўлди. Меҳмонлар сафида ягона голни Муҳаммадали Абдураҳмонов пеналтидан киритди.
Бу натижадан сўнг Илёс Зейтуллаев шогирдлари 7 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Термиз клуби эса ҳамон очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонани банд этиб турибди.
Суперлига. 3-тур
«Бунёдкор» – «Сурхон» - 3:1
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.
Голлар: Луис Качорри 43, Имеда Ашортиа 74 (пен), Луис Качорри 90 (дубль) – Абдураҳмонов 90+8.
VAR: Иброҳим Исмоилов.
«Бунёдкор»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 77.Музаффар Олимжонов (30.Сардор Абдунабиев, 64), 15.Марко Бугарин, 8.Мартин Сролер (10.Расул Йўлдошев, 85), 2.Николоз Мали (6.Бобур Йўлдошев, 74), 25.Ицуки Урата, 7.Одил Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (57.Амир Тўрақулов, 85), 74.Луис Качорри, 22.Азиз Амонов (23.Асадбек Раҳимжонов, 64).
«Сурхон»: 16.Дилшод Йўлдошев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодир Нематхонов, 6.Беҳзод Шамсиев (26.Беҳруз Шукуруллаев, 76), 66.Беҳруз Шайдулов, 7.Достон Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев, 27.Асил Жумаев (9.Кирилл Колесниченко, 82), 21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 17.Жаҳонгир Абдусаломов (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 82).