28.03.2025 10:15
5828
Теглар
«Спортинг» Тринкау учун «МЮ»дан 80 млн евродан кўпроқ сўрайди. Бунга сабабчи — «Барселона»

«Манчестер Юнайтед» «Спортинг» вингери Франшишку Тринкауни сотиб олишга қизиқмоқда. 

The Sun хабарига кўра, Португалия клуби манкунианликлардан трансфер учун 60,4 млн евродан 83,7 миллион еврогача сўрамоқчи. Сабаби шундаки, пулнинг ярмини футболчининг аввалги жамоаси «Барселона» олади. 

Манбага кўра, «МЮ» бош мураббийи Рубен Аморим 25 ёшли португалияликни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди ва уни ҳужум чизиғини кучайтирувчи асосий ўйинчилардан бири сифатида кўради. 

Тринкау 2022 йил июл ойида «Барселона»дан ижара асосида «Спортинг»га ўтганди. Бир йил ўтгач, Лиссабон клуби уни 7 млн еврога сотиб олди ва Каталония клуби ҳужумчининг кейинги трансферидан яна 50 фоиз улуш олиши белгиланди. 

Бу мавсумда Франшишку «Спортинг» сафида барча турнирларда 43 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 15 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Тринкау шу ҳафтада Миллатлар Лигаси чоракфиналида дублга эришиб,Португалиянинг яримфиналга чиқишига катта ҳисса қўшди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар