Романо Роналду ва Мессининг жамоадош бўлиши мумкинлиги ҳақида чиқаётган хабарларга изоҳ берди

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Криштиану Роналду ва Лионел Мессининг бир жамоада тўп тепиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Роналду ва Мессининг «Интер Майами»да қисқа муддат бирга тўп тепиши ҳақида айтилаётган маълумотлар бутунлай асоссиз. Бу каби янгиликлар ҳақиқатга тўғри келмайди», - деди Романо.

Аввалроқ, talkSPORT портали томонидан Роналду вақтинчалик шартнома асосида МЛС клуби билан битим тузиши ва томонлар музокараларга тайёр экани ҳақида маълумотлар тарқаганди.

Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар