Ривалдо Рафиняни танқид қилди
Ривалдо Рафиняни Аргентинага қарши айтган сўзлари ва ўйини учун танқид қилди.
ЖЧ-2026 саралаши ўйини олдидан «Барселона» вингери Бразилия Аргентинани «майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам мағлуб этиши»ни айтганди. Якунда «пентакампеонлар» йирик ҳисобда ютқазишди — 1:4.
«У ажойиб мавсум ўтказмоқда ва дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиши ҳам мумкин. Мен Рафинянинг ўйинларини яхши кўраман. Бу баҳс унинг учун имконият эди.
У рақибни мағлуб этиш учун бундай баёнотлар бермаслиги керак. У ўйин қийин бўлиши ҳақида гапириши керак эди.
Рафиня баёнот берди, кейин майдонга чиқди ва ҳеч нарса қила олмади», — деди Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси TNT Sports эфирида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар