28.03.2025 19:30
1209
Олмо жароҳати сабаб «Атлетико» ва «Боруссия Д»га қарши учрашувларни ўтказиб юборади

«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо жароҳат сабаб сафдан чиқди. У кеча «Осасуна»га қарши ўйиннинг 28-дақиқасида жароҳат олди. Сўнг бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик испаниялик яримҳимоячининг ўрнига Фермин Лопезни майдонга туширди. 

Учрашувда иккинчи голни киритган Олмо камида икки ҳафта майдонга туша олмайди, деб хабар берди Испаниянинг El Mundo Deportivo нашри. 

Шу тариқа, яримҳимоячи «Жирона», «Атлетико», «Бетис» ва «Боруссия Д» клубларига қарши баҳсларни ўтказиб юборади. «Леганес» билан кечадиган беллашувда эса унинг сафга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Дани жорий мавсум «Барселона» сафидаги барча мусобақаларда 28 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва яна 5 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар