29.03.2025 01:29
5009
Гвардиола: «Ҳеч ким мукофот пулига муносиб эмас, ҳатто чемпион бўлсак ҳам»

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ажратиладиган мукофот пуллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биз бу мавсум ҳеч қанақа бонусларга лойиқ эмасмиз. Ҳатто чемпион бўлсак ҳам, қанча берилса ҳам муносиб эмасмиз. 

Мусобақага фақат клуб шаъни учун борамиз. Мураббийлар, ўйинчилар, ходимлар, умуман олганда, ҳеч ким мукофот пулига арзимайди. Соат олишимиз ҳам ортиқча», - деди Хосеп Гвардиола.

Аввалроқ, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Европа жамоалари энг кўп маблағ ишлаши мумкинлиги маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар