Гасперини «Рома» вакиллари билан учрашиб, ўз шартларини айтди
«Аталанта» бош мураббийи Жан-Перо Гасперини «Рома» спорт директори Флоран Гизолфи ва жамоа устози Клаудио Раниери билан учрашди.
Corriere dello Sport хабарига кўра, 67 ёшли мутахассис Рим клубини бошқариш таклифига «йўқ» демаган, аммо ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган. Гасперини ўзига эркин танлов қилиш имкониятини қолдирди — унга «Ювентус», «Наполи» ва «Милан» ҳам қизиқиш билдирган.
Бу вазиятда молиявий жиҳат ҳал қилувчи рол ўйнамайди. Италиялик мутахассис унга эркинлик ва ўзини исботлаши учун етарлича вақт берадиган амбицияли клубда ишламоқчи.
Gazzetta dello Sportнинг ёзишича, дастлабки мавсумдан натижа кутмаслик — мураббийнинг иккинчи талаби. «Рома» эса айнан шундай кафолат билан таклиф беришга тайёр.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар