Эрон клуби Жасур Яхшибоев трансферини эълон қилди
Ўзбекистон миллий жамоасининг Эрон чемпионатидаги легионерлари сони яна бир нафарга ошди.
Миллий жамоамизга номзод Жасур Яхшибоев «Нассажи» клуби аъзосига айланди. Мозандарон клуби ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчи трансфери ҳақида расман эълон қилди.
Қайд этилишича, Яхшибоев форс клуби сафига эркин агент сифатида қўшилган. «Нассажи Мозандарон» Эрон Про лигасида 23-турдан кейин 20 очко билан 16 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Жасур ўтган мавсумда Қозоғистоннинг «Ордабаси» клуби сафида тўп суриб, 27 ўйинда 9та гол ва 4та ассистга муаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жалолиддин Машарипов (Истиқлол), Остон Ўрунов (Персеполис) ва Ўткир Юсупов (Фулад) сингари футболчилар Эрон Про лигасида фаолият кўрсатишмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар