29.03.2025 02:37
2821
Бундеслига. «Байер» ўз уйидаги ғалаба эвазига пешқадам «Бавария»га яқинлашиб олди

«Байер» клуби Бундеслига 27-турида «Бохум»дан устун келди.

Хаби Алонсо шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Айни дамда пешқадам «Бавария» билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил этади. Аммо мюнхенликлар битта кам учрашувда майдонга тушган.

«Доришунослар» ҳозирда 59 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Бохум» эса 20 очко билан 16-поғонадан жой эгаллаган.

Бундеслига. 27-тур

Байер Леверкузен - Бохум 3:1

Голлар: Гарсия, 20, Бонифейс, 60, Адли, 87 - Пасслак, 26.

Байер Леверкузен: Градецкие – Мукиэле, Та, Инкапье – Фримпонг (Артур, 89), Жака, Паласиос (Андрих, 90), Гарсия, Гримальдо – Бонифейс (Буэндия, 89), Шик (Адли, 71).

Бохум: Ҳорн – Пасслак, Оэрманн, Ордец, Уиттек, Ҳолтманн (Брошински, 75) – Беро, Сиссоко (де Вит, 85), Крауш – Хоффманн (Боаду, 75), Масурас.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар